15:41 / 27.05.2017
7 934

Ер ости йўли орқали Бразилия қамоқхонасидан 90 нафар маҳбус қочди

Ер ости йўли орқали Бразилия қамоқхонасидан 90 нафар маҳбус қочди
Бразилияда ер ости йўли орқали “озодликка чиқишга” муваффақ бўлган 90 нафар маҳбуслар қидирилмоқда, деб хабар берди Darakchi.uz.

Воқеа мамлакатнинг шимолида жойлашган Риу-Гранди-ду-Норти штатидаги қамоқхонада рўй берди. Маҳбуслар 30-40 метрли ер ости йўлини қазишган. Дўстларига ёрдам бериш учун қамоқхонадаги бошқа маҳбуслар атайлаб, тартибсизликни юзага келтириб, қўриқчиларнинг диққатини ўзига жалб этган.

Қочоқлар Параиба ва Риу-Гранди-ду-Норти штатларида мавжуд бўлган 36 та шаҳардан қидирилмоқда, уларнинг 8 нафари қўлга олинди.

Муассаса раҳбариятининг маълумот беришича, қочоқларни кўчада автомашина кутган, шу билан бирга улар фуқаролик кийимини кийишга ҳам улгуришган. 2017 йилнинг январь ойида мазкур қамоқхонадан 14 нафар маҳбус қочиб кетган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ер ости йўли орқали Бразилия қамоқхонасидан 90 нафар маҳбус қочди