Эртага 30 май куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳар туманлараро ҳарбий судида Қозоғистон қуролли кучлари моддий-техник таъминот бош бошқармаси раҳбари ўринбосари 39 ёшли Тўламиш Жумқозиев устидан жараён бошланади, деб ёзади Hordiq.uz сайти. Уни хизмат вазифасини суистеъмол қилган ҳолда бировларнинг ишини ноқонуний равишда битириб бериш эвазига 20 миллион танга миқдорида пора олганликда айблашмоқда.
Суд ундан ташқари яна шу ишга алоқадор 11 кишига нисбатан адолатли ҳукм эълон қилади. Қолаверса, яна олти киши, жумладан, уч аёл пора берганлик жиноятида айбланади. Айни пайтда улар уй қамоғида сақланмоқда.
Жумқозиев ўтган йили 20 миллион танга миқдоридаги пулни шахси маълум қилинмаётган кимсадан қабул қилиб олаётганда мамлакат миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий контрразведка департаменти ходимлари тарафидан қўлга олинган. Агар қўлга тушмаса, коррупция жиноятларини содир этишдан тўхтамаган бўларди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?