13:41 / 02.06.2017
5 462

Россия “Сбербанк”и раҳбари: балки ҳукумат тепасига аёл киши керакдир

Россия “Сбербанк”и раҳбари: балки ҳукумат тепасига аёл киши керакдир
Россиянинг “Сбербанк”и раҳбари Герман Греф Петербург иқтисодий форумида чиқиш қилиб, Россия Банкининг пул сиёсатини қўллаб-қувватлади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

«Энг асосийси – бизнинг пул сиёсатимиз радикал ўзгарди, инфляция даражаси барқарорлашди. Илк бор Марказий банкнинг ваъдаларига эришилмоқда ва ҳаттоки ортиғи билан бажарилмоқда», - деди у.

Бундан ташқари, Грефнинг таъкидлашича, «эркакларга нима қилиш кераклиги ҳақида аниқ вазифа берилиши лозим бўлса, аёлларга бундай кўрсатмалар шарт эмас ва Набиуллина хоним (МБ раҳбари) бундай ўта мураккаб шароитларда ўз ишини қуришга муваффақ бўлди. Марказий банк жуда катта кўламдаги ишларни бажаргани халқаро майдонда ҳам тан олинди».

«Ислоҳотлар ўтказиш ҳақида қандай фикрдасиз? Балки, бизга ҳукумат тепасида аёл киши керакдир?», - деди у, Ҳисоб палатаси раҳбари Татьяна Голиковага Россияда тузилмавий иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш лозимлиги ҳақидаги масала билан мурожаат қилиб.

Аввалроқ Россия собиқ молия вазири Алексей Кудрин Россия ва унинг ҳукумати иқтисодиёт соҳасидаги ислоҳотларга, «қўлдан чиқарилган ўн йилликдан» сўнг ҳам тайёр эмаслигини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия “Сбербанк”и раҳбари: балки ҳукумат тепасига аёл киши керакдир