
Ироқда сергавжум бозорда рўй берган портлашни худкуш-аёл амалга оширди, деб ёзмоқда «Даракчи» нашри.
Ироқда рўй берган икки портлаш масъулиятини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди. Портлаш оқибатида Мусаяби шаҳрида 31 киши ҳалок бўлди, 35 киши яраланди. Сергавжум бозорда рўй берган портлашни худкуш-аёл амалга оширди. Карбало шаҳри марказида жойлашган автовокзалда бўлган портлаш оқибатида қурбонлар бўлмади, 4 киши яраланди. Мазкур портлашни ҳам худкуш-аёл амалга оширди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар