АҚШда энг машҳур бўлган Powerball лотереясида калифорниялик одам 447 млн доллар жекпотни ютиб олди.
Ташкилотчиларнинг хабар беришича, чипта озиқ-овқат дўконидан сотиб олинган. Уни ким харид қилгани ҳозирча маълум эмас. Ютуқни эса бугуноқ олиш мумкин.
Powerball вакилининг таъкидлашича, бу бутун Америкада ўтказилган ўйинлар тарихида энг катта ўнинчи ютуқ ҳисобланади.
Мавжуд қоидаларга мувофиқ, чипта сотиб олинган дўкон эгаси ҳам 1 млн доллар қийматидаги мукофотга эга бўлади.
Лотерея шартларига кўра, ютуқ Powerball айтган 5 та оқ ва битта қизил шар рақамини тўғри топган одамга берилади.
Шунингдек, жекпотни қўлга киритган бахтли одам уни 29 йил давомида бўлиб олиши ёки бирдан ҳаммасини қўлга киритиши мумкин.
Маълумот учун, Powerball лотереяси 44 штатда, Колумбия федераль округида, Американинг Виргиния оролларида ва
Пуэрто-Рикода ўтказилади. Чипта нархи 2 доллардан иборат, уларнинг барчасидан келиб тушадиган даромад эса бир неча миллиард долларни ташкил қилади.Ўтган йилнинг январь ойида Powerball жекпоти рекорд натижа 1,5 млрд долларга етган эди. Шунда бирдан 3 киши ютуққа эга бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин