Сўнгги кунларда турли фалокатлар марказида бўлиб турган Лондон шаҳрида яна бир кўнгилсиз воқеа юз берди. Шаҳарнинг Финсбери-парк туманида жойлашган масжид яқинида фургон одамлар устидан босиб кетди. Воқеа тунда, яъни Рамазон ойида мусулмон кишиларнинг саҳарликда ўқиладиган намозидан сўнг, масжиддан чиқиб келаётган вақтида содир бўлган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар берди.
Гувоҳларнинг айтишича, фургон одамларни босиб кетгач, тўхтаган. Кейин машинадан пичоқ кўтарган ҳайдовчи чиққан. Айрим манбаларда келтирилишича, ҳайдовчи пичоқ билан 1 кишига ҳужум қилган.
Буюк Британия мусулмонлар Кенгашидан хабар қилишларича, фургон атайлаб одамлар устига ҳайдаган, бу бахтсиз ҳодиса бўлмаган. Шундай бўлса-да, полиция вакиллари ҳозирча бўлиб ўтган воқеани теракт деб баҳолашмаяпти.
Сўнгги хабарларга кўра, воқеа оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, 8 киши яраланган.
Лондоннинг маҳаллий аҳолиси ҳужумни содир этган кишини ушлаб, полицияга топширишган. 48 ёшли эркак руҳий хасталиклар шифохонасида текширувдан ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин