Бу ҳолат 2009 йилдан бери давом этиб келмоқда. Аммо маҳаллий тиббиёт вакиллари бу мўъжиза сирини ҳануз аниқлай олмай ҳалак. Маҳалладошлар эса аксинча, Рашидага худонинг назари тушганини айтиб ҳар куни унга сиғиниш, ҳадялар беришга одатланишган.
— Мен йиғлаганимда кўзларимдан қон оқади, — дейди Рашида. — Аммо кўзларимда ҳеч қандай оғриқни ҳис этмайман…
Ҳиндистоннинг олис қишлоқларидан бирида яшовчи 13 яшар Твинкл Диведи йиғлаганда эса нафақат кўзлари, балки бўйни, бурни, тўпиқларидан ҳам қон оқади. Врачлар доимий тарзда қизалоққа қон қуйиш билан овора. Шундай қилишмаса, Твинкл ўлиб қолиши мумкин экан. Ҳамқишлоқлар бўлса, қизалоқни қарғагани қарғаган. Кўчада кўриб қолишса, оломон уни тошбўрон қилиб, қарғаб ҳайдай бошлайди.
— Қизим яқин-яқинларда ҳам ҳамма қатори одам эди, — дейди Твинклнинг онаси 42 ёшли Нандани Диведи. — Расм чизишга қизиқарди, мактабида дарс қолдирмасди. Манавинақанги иш бошимизга тушди-ю, уйимиздан бало аримай қолди. Худойим, қизим бир кунда 5 дан 20 мартагача бесабаб йиғлайди, шунча марта ҳаммаёғидан қон оқади…
Қаранг, Твинклдан ёши улуғроқ ливанлик қиз Ҳасна Муҳаммад Мусулмонийнинг кўзидан ёш ўрнига кристаллар тўкилиб тушади. Бу 12 ёшида бошланибди. Кристаллчалар ҳажми тахминан гуруч ҳажмига тўғри келади. У ҳам танасида ҳеч қандай оғриқ туймайди. Йиғлаган маҳали криссталчалар дастлаб кўз ёши каби суюқ, ялтироқ кўринишда бўлади. Пастга тушиш арафасида қотиб, оқ рангга киради, ўткир ҳолатда тўкилиб тушади. Қизнинг айтмишига қараганда, бир кунда шундай криссталлчалардан 20 тагача йиғилиб қолади. Улар шу қадар ўткирки, бемалол кристаллчалар ёрдамида шиша кесса бўлади.
Ғарб мамлакатлари мутахассисларининг фикрича, ливанлик қизнинг ҳаётида юз берган мўъжиза цистиноз деб аталади. Аминокислоталар метаболизмининг бузилиши, аниқроғи, моддалар алмашинувида келиб чиқувчи туғма хатоликлар туфайли қонда, буйракларда цистин миқдори юз баробаргача кўпаяди, цистин ва криссталчалар бора-бора танада ҳам йиғила бошлайди. Аксар ҳолларда кўз қорачиғи атрофида йиғилади. Баъзан цистин ва криссталлчаларни кўз асаб томирида ҳам кузатиш мумкин.
Яна Ҳиндистонга қайтамиз. Жаркханд штатига қарашли қишлоқлардан бирида 19 ёшли Савитри деган қиз яшайди. У йиғлаганда, кўзларидан ёш ўрнига тошчалар думалаб тушади. Улар ҳажми ҳам гуруч ҳажмига деярли тенг. Қишлоқдагилар ҳайрон. Улар Савитранинг вужудига ё ёвуз руҳлар жойлашган, ё худонинг ерга юборган навбатдаги вакили дея ҳисоблашади. Афсуски, турли тахминлар қилаётганлар, баҳс олиб бораётганлар, қизни муҳокама қилаётганлар Савитрига дард тортишиб қўя олмайди. Қизнинг айтишига кўра, ҳар йиғлашидан олдин бошида чидаб бўлмас даражада оғриқ пайдо бўлади. Кейин тошчалар думалайди. Фақат кўзидан думаласа майлийди, балки бу тошчалар бир вақтнинг ўзида қулоқлари, бурни, оғзидан ҳам пастга тушади.
Айни пайтда Савитрини врачлар доимий кузатув остига олишган. Унинг оғзидан тошчаларни мутахассислар сўлаклардаги темир моддалари деб тахмин қилишди. Кўз, қулоқлардан думалаётган тошчаларга эса аниқ бир хулоса айта олишмаяпти.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»