18:57 / 23.06.2017
7 871

Қозоғистонда нефть омборида ёнғин чиқди, бир киши ҳалок бўлди

Қозоғистонда нефть омборида ёнғин чиқди, бир киши ҳалок бўлди
Чимкент шаҳридаги нефть омборида юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулотда вазиятлар департаменти маълум қилди.

Ёнғин бугун эрталаб, таҳминан саккизларда «ПетроКазахстан Ойл Продактс» корхонаси ҳудудида юз берди, дея хабар тарқатди Жанубий Қозоғистон вилоят ФВ департаменти.

Департамент матбуот котиби Зарипа Турлибекованинг маълум қилишича, алангани ўчиришга 200 га яқин киши жалб қилинди, аммо ёнғин ҳозирча бартараф этилмади. Унинг айтишича, фавқулотда ҳодиса жойига махсус поезд юборилди.

— Ҳодиса жойида жароҳат олган корхонанинг 46 ёшли ходими вафот этди, — деди Зарипа Турлибекова. Унинг сўзларига қараганда, ёнғин нефть резервуарида келиб чиққан. Департамент вакилининг айтишича, омборда АИ-92 маркадаги бензин заҳираси сақланарди.

Айни дамда ёнғиннинг қўшни резервуарларга тарқалиш хавфи бор, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда, деди Зарипа Турлибекова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда нефть омборида ёнғин чиқди, бир киши ҳалок бўлди