Қирғизистон пойтахти Бишкекда Ўрта Осиёда энг катта масжид деб эътироф этилаётган масжид қурилиши ўз якунига етди. Фақатгина масжид ҳудудини ободонлаштириш ишларигина қолди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Масжиднинг майдони 7,5 минг квадрат метрни ташкил қилади. Масжид ичида бир вақтнинг ўзида 6 минггача киши ибодат қилиши мумкин. Яқин атрофдаги ҳудудлар ҳисобга олинганда, масжидга ибодат қилгани келувчилар сони 20 минггача етиши мумкин. Масжид баландлиги 70 метрдан бўлган 4 та минора ва иккита киришга эга.
Масжид мажмуаси 500 та автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ, Қуръон тиловати курсларини ташкиллаштириш учун хона, анжуманлар зали ва фавворани ўз ичига олган.
Усмон империяси архитектураси услубида яратилган ушбу масжидни қуриш 2012 йилда бошланган. Масжид Анқаранинг Хўжатепа туманида жойлашган Туркиядаги энг катта масжидга монанд қурилган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?