15:38 / 26.06.2017
6 823

Украина президенти Трамп билан учрашиш учун 600 минг доллар ҳақ тўлагани ростми?...

Украина президенти Трамп билан учрашиш учун 600 минг доллар ҳақ тўлагани ростми?...
Маълумингизким, яқинда Украина президенти Петр Порошенко Америка раҳбари Дональд Трамп билан учрашиб қайтди. Айтишларича, у атиги олти дақиқа давом этган бу учрашув учун Америкадаги лоббистик компаниялардан бири «BGR» ва «Украинада ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш» банки вакилларига 600 минг доллар тўлаган. Бу компаниялар Дональд Трамп билан учрашишни истовчилар учун тўланадиган ҳақни ўзлари белгилашади, деб ёзади Hordiq.uz нашри.

— Трамп қабулига кириш жуда катта муаммо, — деди лоббистик компания вакилларидан бири. — Агар унинг ўзи зарур деб топмаса, ҳеч қачон Оқ уйга кира олмайсиз. Порошенко Трампдан қурол-аслаҳа ва пул масаласида кўмак сўраш учун келган. Демак, унга учрашув сув ва ҳаводек зарур бўлган…

Дунё экспертлари ҳозирча бу хабарга нисбатан фикр билдирганларича йўқ. Аммо Украинанинг ўзида фаолият юритувчи мухолифатчи кучлар Порошенко тутган ишни тўғридан-тўғри шармандалик деб аташди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина президенти Трамп билан учрашиш учун 600 минг доллар ҳақ тўлагани ростми?...