Туркияда полиция ходими томоғига ёнғоқ тиқилган аёлни қутқариб қолди (видео)

1 дақиқа ўқиш0
Туркияда полиция ходими томоғига ёнғоқ тиқилган аёлни қутқариб қолди (видео)

Туркиянинг Конья шаҳрида томоғига фундук бўлаги тиқилиб, нафас ололмай қолган аёл полиция ходимининг тезкор ёрдами билан қутқарилди. Ҳодиса кузатув камераларига муҳрланган. Бу ҳақда Haberturk хабар берди.

Маълум қилинишича, аёл Гедавет боғида бўлган вақтида еб турган ёнғоқнинг бир бўлаги нафас йўлига тиқилиб қолган. Нафас олишга қийналган аёл яқин атрофдаги полиция ходимлари турган жойга югуриб бориб, ёрдам сўраган.

Вазиятни пайқаган полиция ходими Меҳмет Паксой аёлга Ҳеймлих усулини қўллаган. Натижада унинг нафас йўлига тиқилиб қолган ёнғоқ бўлаги чиқарилиб, аёл яна бемалол нафас ола бошлаган.

Қутқарув жараёни полиция пунктидаги кузатув камераларига тушган. Полиция ходими воқеа ҳақида гапирар экан, улар хизмат давомида бундай фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтишини айтган.

Аёл бироз дам олгач, полиция ходимларига миннатдорчилик билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?