Тўй совғаси ичидан сирли буюм топилди: видео интернетда муҳокамага сабаб бўлди (видео)

1 дақиқа ўқиш6
Тўй совғаси ичидан сирли буюм топилди: видео интернетда муҳокамага сабаб бўлди (видео)

Дўстларидан бири тўй муносабати билан совға қилган сумка кутилмаган воқеага сабаб бўлди. Оқ рангли сумканинг тутқичи ичидан ғалати буюм топилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Видеода сумка тутқичининг тилла рангли қопқоғи тирноқ пилкаси ёрдамида очилаётгани кўринади. Унинг ичидан эса сариқ матога ўралган, устига сирли белгилар туширилган ва ип билан боғланган тугун чиқариб олинади.

Видео муаллифининг таъкидлашича, топилган буюм эр-хотиннинг оилавий бахтига зарар етказиш, ҳасад ёки ёмон ният билан қилинган «қарғиш» бўлиши мумкин. Бироқ бу даъволарни тасдиқловчи бирор далил келтирилмаган.

Мазкур лавҳа интернет фойдаланувчилари орасида турлича муносабат уйғотди. Айримлар бундай ҳолатга жиддий ёндашиш кераклигини айтса, бошқалар воқеани кўпроқ кўришлар йиғиш учун атайлаб саҳналаштирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Ҳозирча сумка ичидан топилган буюмнинг келиб чиқиши ва воқеанинг ҳақиқийлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?