Хитойда маиший чиқиндилардан электр энергияси ва қурилиш ғиштлари олинмоқда

Хитойнинг Шенчжен шаҳрида чиқиндиларни қайта ишлашнинг ноодатий ва самарали усули йўлга қўйилган. Бу ерда ҳатто қайта ишлашга яроқсиз маиший чиқиндилар ҳам фойдали ресурс сифатида фойдаланилмоқда. Уларни полигонларга кўмиш ўрнига махсус заводларда ёқиб, электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда.
Жараённинг энг қизиқарли жиҳати шундаки, чиқиндилар ёқилгандан кейин қоладиган кул ҳам ташлаб юборилмайди. Махсус технологиялар ёрдамида қайта ишланган ушбу қолдиқлардан турли қурилиш материаллари, жумладан, ғишт тайёрланади. Шу тариқа бир вақтлар кераксиз деб ҳисобланган чиқиндилар икки хил фойдали маҳсулот — электр энергияси ва қурилиш материалларига айлантирилмоқда.
Шенчжен шаҳрида бундай тизимни ривожлантириш ишлари 2019 йилдан буён давом этмоқда. Унинг асосий мақсади чиқиндиларни шунчаки йўқ қилиш эмас, балки улардан имкон қадар кўпроқ фойда олишдан иборат.
Мазкур ёндашув бир нечта муҳим вазифани ҳал этишга хизмат қилади: маиший чиқиндилар ҳажмини камайтиради, полигонларга бўлган эҳтиёжни қисқартиради ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш босимини енгиллаштиради.
Бу тажриба чиқиндиларни экологик муаммо сифатида эмас, балки қайта ишлаш орқали иқтисодий қийматга эга ресурс сифатида кўриш мумкинлигини намоён этмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар




























Изоҳлар0
…