Яширин камера ва сунъий интеллект: Жанубий Кореядаги номзоднинг имтиҳондаги найранги фош бўлди

1 дақиқа ўқиш3
Яширин камера ва сунъий интеллект: Жанубий Кореядаги номзоднинг имтиҳондаги найранги фош бўлди

Жанубий Кореяда давлат имтиҳонида жуда юқори натижа қайд этган номзоднинг ноқонуний усулдан фойдалангани маълум бўлди. Ҳан Вон Сок исмли иштирокчи имтиҳоннинг ҳар икки босқичида яширин камера, смартфон ва сунъий интеллект ёрдамида жавобларни топганини тан олди.

Номзод биринчи босқичда 400 баллдан 397,5 балл тўплаган. У 160 та саволдан атиги биттасига нотўғри жавоб берган. Иккинчи босқичда эса 800 баллдан 663 балл олиб, умумий натижалар бўйича биринчи ўринни эгаллаган.

Бундай юқори кўрсаткичлар интернет фойдаланувчиларида шубҳа уйғотган. Дастлаб Ҳан айбловларни инкор этган бўлса-да, кейинчалик адвокати иштирокидаги YouTube кўрсатувида имтиҳон қоидаларини бузганини тан олган.

Унинг тушунтиришича, саволларни миниатюра камера орқали суратга олиб, тасвирларни сунъий интеллект тизимига юборган. Тизим тайёрлаган жавобларни эса смартфони ёрдамида текширган. Номзод бу усулни имтиҳоннинг иккала босқичида ҳам қўллаган.

Ҳан қилган иши учун бошқа номзодлардан узр сўраган. Шунингдек, Сеул полициясига ўзи мурожаат қилиб, қилмишига оид ёзма иқрорлик аризасини топширган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда. Жанубий Корея Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эса номзоднинг имтиҳондан ўтганини тасдиқловчи малака ҳужжати амал қилишини вақтинча тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Мазкур воқеа замонавий технологиялар, хусусан, сунъий интеллект ва яширин электрон қурилмалардан имтиҳонларда ноқонуний фойдаланиш муаммосига яна бир бор эътибор қаратди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?