Туристик йўналишларда поезд жадваллари қайта кўриб чиқилади

1 дақиқа ўқиш0
Туристик йўналишларда поезд жадваллари қайта кўриб чиқилади

Туристик манзилларга транспорт қатновларини сайёҳлар эҳтиёжига мослаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Амалдаги поезд жадваллари айрим ҳудудларда сайёҳларга саёҳат қилиш учун етарли вақт қолдирмаётгани қайд этилди.

Масалан, Тошкентдан Чиноркентга йўл олган поезд манзилга соат 10:30 да етиб боради. Қайтиш экспресси эса соат 14:20 да жўнайди. Натижада Бўстонлиққа борган сайёҳ ҳудуд билан танишиш ва уни айланиб чиқиш учун тўрт соатга яқин вақтга эга бўлади.

Тошкент – Шаҳрисабз йўналишидаги «Афросиёб» тезюрар поезди эса фақат якшанба кунлари ҳаракатланади. Бу йўналишда ҳам сайёҳларга Шаҳрисабзни айланиш учун тахминан беш соат вақт қолади.

Президент янги туризм объектларини барпо этиш билан бирга, уларга бориш ва қайтиш учун қулай транспорт имкониятларини ҳам яратиш зарурлигини таъкидлади.

Мутасаддиларга бир ой муддатда барча темир йўл қатновлари ва ички авиарейслар жадвалини таҳлил қилиш топширилди. Жадваллар аҳоли ва сайёҳлар талабидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилиши ҳамда янгиланган ҳолда эълон қилиниши керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?