Қозоғистондаги болалар боғчасида туғилган кун видеосидан сўнг жиноий иш қўзғатилди (видео)

1 дақиқа ўқиш3
Қозоғистондаги болалар боғчасида туғилган кун видеосидан сўнг жиноий иш қўзғатилди (видео)

Қозоғистоннинг Атирау вилояти Индер туманидаги «Балдәурен» давлат боғчасида тарбиячининг болаларга қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа боғча тарбияланувчиларидан бирининг 3 ёшга тўлиши муносабати билан ташкил этилган байрам вақтида содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода катталарнинг болаларга баланд овозда гапиргани, тарбиячилардан бири эса болалардан бирини туртиб, орқасига ургани акс этган.

Атирау вилояти таълим бошқармаси маълумотига кўра, прокуратура ижтимоий тармоқлар мониторинги давомида боғчанинг «Солнышко» гуруҳида вояга етмаган тарбияланувчига нисбатан куч ишлатилганини аниқлаган. Тўпланган материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун полицияга юборилган.

Вилоят полиция департаменти мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини тасдиқлаган. Ҳозирда боғчадаги кузатув камералари ёзувлари ўрганилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Полиция тарбиячи ва унинг ёрдамчисининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилаётганини билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?