Хитойлик табиб 100 та доривор рецептни қабр тошига ёздиришни васият қилди

1 дақиқа ўқиш2
Хитойлик табиб 100 та доривор рецептни қабр тошига ёздиришни васият қилди

Хитойнинг Хэнань провинциясида яшаган анъанавий табобат мутахассиси Юань Шуфан ўзидан кейинги авлодларга ноёб мерос қолдирди. У ҳаётининг сўнгги йилларида узоқ йиллик тажрибаси асосида 100 та доривор рецептни танлаб, уларни вафотидан кейин қабр тошига ўйиб ёзишни васият қилган. Бу ҳақда Shanghai Daily хабар берди.

Юань Шуфан 16 ёшидан бошлаб анъанавий Хитой табобати билан шуғулланган ва 80 йилдан ортиқ вақт давомида беморларни даволаган. У 2006 йилда 97 ёшида вафот этган.

Табибнинг набираси Ван Кежун маҳаллий ОАВга маълум қилишича, бувиси йиллар давомида ўрганган билимлари ва даволаш тажрибаларини ёзиб борган. Умрининг охирида эса улардан 100 та рецептни алоҳида танлаб, ўғлига уларни қабр тошига ёздиришни тайинлаган.

Рецептларда доривор ўсимликларнинг номлари ва уларнинг аниқ миқдорлари кўрсатилган. Бироқ қабр тошининг майдони чеклангани сабабли танланган рецептларнинг 50 дан ортиғи унга ўйиб ёзилган.

Юань Шуфан анъанавий табобатга оид билимлар фақат бир кишига тегишли бўлиб қолмаслиги, балки бошқаларга ҳам фойда келтириши керак, деб ҳисоблаган. У рецептларини одамларга бепул ёки имкон қадар арзон даволанишга ёрдам берадиган мерос сифатида қолдиришни истаган.

Inson tasviri va xitoycha yozuvlar tushirilgan qora tosh yodgorlik.

Сўнгги кунларда унинг қабри жойлашган Хэнань провинциясининг Сипин уездидаги Панлонгцяо қишлоғига мамлакатнинг турли ҳудудларидан одамлар кела бошлаган. Улар қабр тошидаги ёзувларни суратга олмоқда, рецептларни кўчириб олмоқда. Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, бу ерга кунига 300–400 нафарга яқин киши ташриф буюрмоқда.

Шу билан бирга, табибнинг набираси рецептларни шифокор маслаҳатисиз қўллашдан огоҳлантирган. Унинг таъкидлашича, бу ёзувлар мутахассислар учун тажриба алмашиш манбаи бўлиши мумкин, аммо беморлар уларни ўзбошимчалик билан тайёрлаб, даволанишга уринмаслиги керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?