Дубайда аэропортга ҳаво таксисида 10 дақиқада етиб бориш мумкин бўлади

1 дақиқа ўқиш25
Дубайда аэропортга ҳаво таксисида 10 дақиқада етиб бориш мумкин бўлади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги Марина ҳудудида электр ҳаво таксилари учун мўлжалланган иккинчи вертипорт қуриб битказилди ва тижорий парвозларни амалга ошириш учун расмий сертификат олди. Шу тариқа, Dubai Marina ва халқаро аэропорт ўртасида доимий ҳаво таксиси йўналишини ташкил этиш учун зарур инфратузилма яратилди.

Дубай йўллар ва транспорт бошқармаси маълумотига кўра, Марина ҳудудидан Дубай халқаро аэропортигача ҳаво таксисида парвоз 10 дақиқадан кам вақт олиши кутилмоқда. Автомобилда эса ушбу йўлга тирбандликка қараб тахминан 35 дақиқа сарфланади.

Электр ҳаво таксилари АҚШнинг Joby Aviation компанияси томонидан бошқарилади. Вертикал равишда ҳавога кўтарилиб, қўна оладиган ушбу ҳаво кемаси бир нафар учувчи ва тўрт нафар йўловчига мўлжалланган.

Dubai Marina’даги вертипорт Америка университети яқинида жойлашган. У аэропорт яқинидаги биринчи вертипортдан кейин сертификат олган иккинчи бекат ҳисобланади.

Ҳозирда яна иккита вертипорт — Downtown Dubai ва Palm Jumeirah ҳудудларида қурилмоқда. Улар фойдаланишга топширилгач, шаҳарнинг муҳим нуқталарини боғловчи дастлабки тўртта бекатдан иборат ҳаво таксилари тармоғи шаклланади.

Тижорий йўловчи ташувларини 2027 йилнинг иккинчи чорагида бошлаш режалаштирилган. 2026 йил охирида эса хизматни йўлга қўйишдан олдинги синов парвозлари ўтказилиши кутилмоқда. Бироқ тижорий қатновлар тегишли рухсатномалар ва операторнинг тайёргарлигига ҳам боғлиқ.

Dubaydagi vertiport, avtoturargoh va osmono'par binolar manzarasi.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?