BTS бир ҳафта ичида 10 та мукофотни қўлга киритди

Жанубий Кореянинг машҳур BTS гуруҳи 2026 йил ноябрь ойида Австралия, АҚШ ва Жанубий Кореяда ўтказилган учта йирик тақдирлаш маросимида жами 10 та мукофотга сазовор бўлди.
Гуруҳ 18 ноябрь куни Австралияда ташкил этилган 40-ARIA Awards маросимида «Энг машҳур халқаро ижрочи» номинациясида ғолиб деб топилди. Бу ҳақда мукофот ташкилотчилари расмий сайтида маълум қилинди.
Шунингдек, BTS 14 ноябрь куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган Nickelodeon Kids’ Choice Awards 2026 маросимида учта мукофотни қўлга киритди. Жамоа «SWIM» қўшиғи учун «Энг севимли қўшиқ», «ARIRANG» альбоми учун «Энг севимли альбом» ҳамда «Энг севимли мусиқий гуруҳ ёки дуэт» номинацияларида ғолиб бўлди.
Жанубий Кореяда 14–15 ноябрь кунлари ўтказилган Melon Music Awards 2026 маросимида эса BTS олтита мукофот билан тақдирланди. Улар орасида «Йил артисти» ва «Йил альбоми» каби иккита бош мукофот — Daesang ҳам бор. Бундан ташқари, гуруҳ «Top 10», «Энг яхши эркаклар гуруҳи», «Йил саҳнаси» ва «Global Top 10» номинацияларида ҳам ғолиб бўлди.
Шу тариқа, BTS бир ҳафта ичида учта мамлакатда ўтказилган йирик мусиқий тақдирлаш маросимларида жами 10 та мукофотни қўлга киритди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…