Бўйини 60 сантиметрга узайтирган АҚШлик аёлнинг ҳайратланарли ҳикояси тармоқларда мукоҳамада!

1 дақиқа ўқиш12
Бўйини 60 сантиметрга узайтирган АҚШлик аёлнинг ҳайратланарли ҳикояси тармоқларда мукоҳамада!

АҚШлик Чандлер Крюснинг ҳаётий ҳикояси яна ижтимоий тармоқларда эътибор марказига чиқди. У туғма генетик касаллик сабаб бўйи паст бўлиб дунёга келган. Бироқ бир неча мураккаб жарроҳлик амалиётидан сўнг бўйини сезиларли даражада узайтиришга муваффақ бўлган.

Чандлер суякларнинг ривожланишига таъсир қилувчи ахондроплазия билан туғилган. Ушбу генетик ҳолат бўй ўсишини чеклайди, қўл ва оёқларнинг эса нисбатан қисқа ривожланишига сабаб бўлади.

Жарроҳлик амалиётларидан олдин унинг бўйи тахминан 106 сантиметр бўлган. Кейинчалик у оёқ-қўлларини узайтириш учун бир нечта операцияни бошдан кечирган. Натижада оёқлари қарийб 60 сантиметрга, қўллари эса 10 сантиметрга узайтирилган.

Бундай жарроҳлик амалиётида суяк кесилиб, махсус мослама ёрдамида унинг икки қисми аста-секин узоқлаштирилади. Орада ҳосил бўлган бўшлиқда янги суяк тўқимаси пайдо бўлиб, суяк узунлиги босқичма-босқич ортади.

Аммо бу жараён осон кечмайди. Узоқ давом этадиган реабилитация, кучли оғриқ, инфекция хавфи ҳамда мушак ва бўғимлар билан боғлиқ асоратлар юзага келиши мумкин. Шу сабабли бемор доимий тиббий назорат ва парваришга муҳтож бўлади.

Чандлер Крюснинг ҳикояси замонавий тиббиёт имкониятларини намоён этиши билан бирга, бундай ўзгаришлар ортида қанчалик мураккаб ва машаққатли жараён турганини ҳам кўрсатади.

Мутахассислар эса суякларни узайтириш операцияси ҳар бир беморнинг ҳолатидан келиб чиқиб баҳоланиши, фақат чуқур текширув ва пухта даволаш режаси асосида амалга оширилиши кераклигини таъкидлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?