Аёллардан қўрқиши сабабли 55 йилдан бери ёлғиз яшаётган эркак ҳақида!

Руандада яшовчи Callixte Nzamwita 55 йилдан бери ёлғиз ҳаёт кечириб келаётгани билан халқаро эътиборга тушган. Унинг айтишича, бунга аёллардан кучли қўрқиши сабаб бўлган. Бу қўрқув эркакда 16 ёшида пайдо бўлган.
Nzamwita одамлар, айниқса аёллар билан яқин мулоқотдан қочиш учун уйи атрофини панжара билан ўраб олган. У кичик, бир хонали уйда яшайди. Afrimax TV телеканалига берган интервьюсида аёлларга яқин бўлишнинг ўзи унда қўрқув уйғотишини айтган.
Унинг ҳолати гинофобия — аёллардан кучли қўрқиш билан таққосланади. Бироқ эркакка айнан шундай ташхис қўйилгани ҳақида расмий маълумот йўқ.
изиғи, Nzamwitaning аёллардан узоқ юришига қарамай, маҳалладош аёллар унга мунтазам ёрдам бериб келади. Улар панжара ортига озиқ-овқат ва кундалик ҳаёт учун зарур буюмларни қолдириб кетишади.
Шу тариқа, маҳалла аёлларининг кўмаги билан у ўзи учун қулай деб билган масофани сақлаган ҳолда яшашда давом этмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…