Хитойда электромобиль бир кечада 868 марта парковка қилишга уринди (видео)

Хитойнинг Аньхой провинциясидаги ерости автотураргоҳида ҳайдовчисиз қолган электромобиль тун бўйи ўзини парковка қилишга уриниб, 868 марта манёвр бажарди. Машинанинг ғалати ҳаракатлари қўриқчини ҳам ҳайратда қолдирди.
NDTV нашрининг хабар беришича, воқеа тахминан тунги соат 03:00 атрофида содир бўлган. Видеокузатув камераларига тушган кадрларда салонида ҳеч ким бўлмаган автомобиль олдинга ва орқага ҳаракатланиб, парковка жойига киришга уринаётгани кўринади.
Ғалати товушларни эшитган қўриқчи вазиятни текшириш учун яқинлашганида, машина ичида ҳеч ким йўқлигини кўрган. Автомобиль эса манёврларни такрорлашда давом этган.
Эртаси куни машина эгаси тизим маълумотларини текшириб, автоматик парковка функцияси бир кеча давомида 868 марта ишга тушганини аниқлаган. Охир-оқибат, автомобиль бошқа машина ёнида тўхтаган.
Ҳозирча бу ҳолатга нима сабаб бўлгани аниқ эмас. Айрим тахминларга кўра, дастурий таъминотда носозлик юз берган бўлиши мумкин. Бошқа эҳтимолга кўра, машина эгаси автоматик парковка функциясини мобил илова орқали қайта-қайта ишга туширган бўлиши мумкин.
Шунингдек, бу ҳолат Хитойда ўтказилган ҳайдовчига ёрдам бериш технологиялари бўйича танлов билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда. Бироқ ушбу тахминларнинг ҳеч бири ҳозирча тасдиқланмаган. Видеокадрларнинг ўзи ҳам машинанинг нега бундай ҳаракат қилганини аниқлашга имкон бермайди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…