Табиатнинг ҳазилими? АҚШ президенти Дональд Трампга жуда ўхшаш балиқ топилди

1 дақиқа ўқиш1
Табиатнинг ҳазилими? АҚШ президенти Дональд Трампга жуда ўхшаш балиқ топилди

Яқинда ижтимоий тармоқларда АҚШ президенти Дональд Трампга жуда ўхшаш балиқ тасвирлари кенг тарқалиб, фойдаланувчилар эътиборини тортди. Гап ташқи кўриниши билан ажралиб турадиган Longhorn Cowfish (Lactoria cornuta) ҳақида кетмоқда.

Ушбу балиқ сариқ ранги, олдинга бўртиб чиққан оғзи ва бошидаги шохга ўхшаш ўсимталари билан ўзига хос кўринишга эга. Айнан шу жиҳатлари сабаб интернет фойдаланувчилари унга ҳазил тариқасида «Трамп-балиқ» деб ном беришган.

Балиқнинг сурат ва видеолари, айниқса, TikTok ҳамда Instagram платформаларида тез тарқалмоқда. Фойдаланувчилар унинг ташқи қиёфасини Дональд Трамп билан таққослаб, турли ҳазиломуз изоҳлар қолдиришмоқда.

«Ҳақиқатан ҳам унга жуда ўхшайди», «Ҳатто юз ифодаси ҳам бир хил», «Худди табиатнинг ўзи интернет учун ҳазил тайёрлагандек», — дея ёзишмоқда улар.

Шу тариқа, ноодатий кўринишга эга денгиз жонзоти интернетнинг навбатдаги муҳокама мавзусига айланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?