Японияда ноябрнинг ўзида қиш бошланди: меҳмонхоналар қор остида қолди

Япониянинг айрим ҳудудларида ноябрь ойидаёқ қишнинг изғиринли кунлари бошланди. Кучли совуқ ҳаво оқими сабаб мамлакатнинг шимолий ва тоғли минтақаларига қалин қор ёғиб, айрим жойларда қор қатлами сезиларли даражада ошди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан бирида меҳмонхона ходимлари бино кириш эшиги олдида тўпланиб қолган қорни белкураклар ёрдамида тозалаётгани акс этган. Қор шу қадар кўп ёққанки, ходимлар меҳмонлар бемалол кириб-чиқиши учун йўлакни очишга мажбур бўлган.
Метеорологик маълумотларга кўра, 20 ноябрь куни мамлакатга кучли совуқ ҳаво массаси кириб келиши ортидан Хоккайдо, Тохоку ва Хокурику ҳудудларида қор ёғиши кучайган. Айрим тоғли жойларда бир сутка ичида 50 сантиметрдан ортиқ қор ёғиши кутилган. Хоккайдонинг Саппоро шаҳрида эса мавсумнинг энг кучли қор ёғиши кузатилиб, қор қатлами 15 сантиметрга етган.
Қор ёғиши нафақат кундалик ҳаётга, балки транспорт қатновига ҳам таъсир кўрсатмоқда. 21 ноябрь куни Фукусима префектурасидаги Киташиобара қишлоғининг Урабандаи ҳудудида кучли қор сабаб дарахтлар йўлларга қулаган ва электр узатиш тармоқларига зарар етган. Натижада қарийб 1 400 киши, жумладан, меҳмонхона ва бошқа турар жойларда бўлган 500 га яқин сайёҳ ҳудудда вақтинча қолиб кетган. Тахминан 700 та хонадонда электр таъминоти узилган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…