Қаршида кўп қаватли уйда газ чақнаши содир бўлди: икки киши жароҳатланди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида кўп қаватли турар жой биносидаги хонадонлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида икки киши куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 22 ноябрга ўтар кечаси соат 00:28 да Қарши шаҳрининг Батош маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг иккинчи қаватидаги хонадонлардан бирида юз берган.
Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни қисқа вақт ичида ўчирган.
Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган. Расмий маълумотларга кўра, вафот этганлар йўқ.
Ҳозирда масъул идоралар томонидан газ-ҳаво аралашмаси чақнашининг келиб чиқиш сабаблари ва ҳодиса тафсилотларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…