Перуда учта чемодандан 3000 дан ортиқ тарантул топилди
1 дақиқа ўқиш6

Перу аэропортида Германияга олиб чиқиб кетилиши режалаштирилган учта чемодан текширувчилар эътиборини тортди. Юклар кўздан кечирилганда, уларнинг ичида 3000 дан зиёд тарантул яширилгани маълум бўлди.
Маълум қилинишича, ноёб ўргимчаклар чемоданларга ифлос пайпоқлар орасига жойлаштирилган. Бу усул орқали уларни аэропорт назоратидан олиб ўтишга уринилган.
Ҳодиса юзасидан уч киши қўлга олинган. Ҳозирча тарантулларнинг қаерга ва қандай мақсадда олиб кетилаётгани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.
Мазкур ҳолат аэропортларда ноқонуний ҳайвон савдосига қарши назорат қанчалик муҳим эканини яна бир бор кўрсатди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…