Наманганда дўкондан 24 та телефонни ўғирлаган шахс ушланди

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги савдо дўконидан қиймати 10 135 долларга тенг бўлган 24 та телефон ўғирланди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, 2026 йил 15 ноябрь куни 1993 йилда туғилган фуқаро Мингбулоқ тумани ИИБнинг 102 қисқа рақамига мурожаат қилган. Унинг билдиришича, туман марказида ўзи фаолият юритадиган «Samsung» номли савдо дўконига номаълум шахс яширинча кириб, турли русумдаги 24 та телефонни олиб кетган.
Мурожаатдан сўнг тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига етиб бориб, дўкондаги кузатув камералари ёзувлари ва бошқа ашёвий далилларни расмийлаштирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Мингбулоқ туманида яшовчи Ю.М. содир этгани аниқланган. Тергов давомида унинг хонадонидан ўғирланган 24 та телефон ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ю.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б» ва «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…