00:03 / 04.07.2017
6 349

Полициячи аёл собиқ эрининг ўйнашини ўлдириши учун киллерга 200 минг рубл ҳақ ваъда қилди…

Полициячи аёл собиқ эрининг ўйнашини ўлдириши учун киллерга 200 минг рубл ҳақ ваъда қилди…
Айни кунларда бу иш билан Москва шаҳар тергов қўмитаси вакиллари шуғулланмоқда. Маълум бўлишича, полиция маҳкамасида хизмат қиладиган кинолог аёл эрининг бошқа аёл билан дон олишиб юрганини пайқаб қолган. У ҳам полицияда хизмат қиларкан. «Эр бермоқ — жон бермоқ», деб бекорга айтишмаган-да! Эри билан бирга яшамаётганига қарамай, киллер ёллаб, рақибасини ўлдириш пайига тушди. Киллерга бу иши учун 200 минг рубл миқдорида ҳақ тўлашини айтди.

Ҳа, у киллер топишнинг бошқачароқ йўлини танлади. Интернетга эълон жойлаштириб, хизмат ҳақи 200 минг рублдан иборат бўлишини ҳам тиркаб қўйди. Кўрибсизки, ҳарбий ўқув юртларидан бирида ўқийдиган талаба йигит бу ишнинг нималиги билан қизиқиб, эълон остидаги электрон манзилга мактуб ёзди. Ва ҳақ қотиллик учун берилишидан хабар топди. Рози бўлди. Фақат аёлдан ўлдирилиши зарур бўлган одамнинг суратини сўради. Аммо иш негадир чўзилиб кетди. Орадан бир неча ой ўтгач, талаба йигит негадир бу ҳақда полиция ходимларига хабар беришни маъқул топди.

Жуда тез фурсатда экспертиза керакли хулосаларни тергов қўмитасига етказди. Аёл қўлга олинди. Терговда айтдики, эри ташлаб кетган ва ўзи билан бирга ишлайдиган полициячи аёлга кўнгил қўйган. Ундан бир ўғли бор, аммо ўғлини тан олишни истамаяпти. Ёрдам ҳам бермайди. Аёл буларнинг барчасини судга йўллаган аризасига ҳам киритганди. Суд унинг фойдасига ҳукм эълон қилди. Собиқ эридан айтилган муддатгача нафақа ундириладиган бўлди.

Аёлнинг ўзига келсак, полициядан ҳайдалди. Суд жараёни тугагунча тилхат асосида озодликда қоладиган бўлди.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Полициячи аёл собиқ эрининг ўйнашини ўлдириши учун киллерга 200 минг рубл ҳақ ваъда қилди…