14:30 / 05.07.2017
5 684

Дунёнинг ўта бойлари сони 3,5 фоизга ошди

Дунёнинг ўта бойлари сони 3,5 фоизга ошди
Охирги 12 ойда бойлиги 30 млн доллардан ошган ўта бойлар сони 3,5 фоизга ошиб, жами 226 450 кишига етди. Бу ҳақда Wealth-X компанияси ҳисоботида сўз юритилган, деб ёзади Kun.uz нашри.

Сиёсий ва бозор ноаниқликларига қарамай, супербойларнинг кўпайиши Шимолий Америкага тўғри келади. Долларнинг қимматлашуви, фонд бозорлари кўтариилиши ва кучли технология секторлари бунга сабабдир. Кейинги ўриндаги Осиё минтақасидаги ўсишга барқарор иқтисодий ўсиш туртки бўлган. Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатларида, аксинча, бойлар сони камайган. Салбий тенденция Буюк Британия, Россия, Мексика ва Бразилияда кўпроқ кўзга ташланмоқда.

Умуман, супербойларнинг жами бойлиги 1,5 фоизга ортиб, 27 трлн доллардан ошган. Аммо, ўртача сармоя миқдори 2013 йилдан бери илк маротаба камайган. 2021 йилга бориб бойлиги 30 млн доллардан ошадиганлар сафида яна 72 550 ўта бой одамлар пайдо бўлиши тахмин қилинмоқда. Бу эса сайёра аҳолисининг 0,003 фоизи демакдир. Улардан атиги 2397 киши миллиардерлар ҳисобланади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг ўта бойлари сони 3,5 фоизга ошди