Гамбургда таглик кийган Дональд Трампнинг ҳайкали ўрнатилди

Дунё1 дақиқа ўқиш6.2K
Гамбургда таглик кийган Дональд Трампнинг ҳайкали ўрнатилди
G20 давлатлари раҳбарлари иштирокида ўтаётган саммит манзили бўлган Гамбургда Greenpeace фаоллари АҚШ президенти Дональд Трампнинг чақалоқ кўринишидаги ҳайкалини ўрнатишди. Ҳайкал Париж келишувини бузаётган ҳолатни акс эттирган. Бу ҳақда Greenpeace сайтида хабар чоп этилганлигини Qalampir.uz маълум қилди.

Дональд Трампнинг 7 метрлик ҳайкали Эльба дарёси устига ўрнатилди. Бу жой G20 етакчилари учун концерт ўтказилган филармония биноси қаршисида. Ҳайкал кўриниши таглик кийган ҳамда йиғлаётган чақалоқ кўринишида бўлиб, бу акция АҚШнинг Париж келишувидан чиқишига қарши намойиш сифатида ўтказилди.

Greenpeace фаоллари “G20’нинг бошқа етакчилари Дональд Трампнинг қачон улғайишини кутишмоқда”, деб изоҳ беришди.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп июнь ойи бошида АҚШни иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиши ҳақида эълон қилганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?