
Туркия жанубидаги Газиантеп шаҳрида жума куни кечқурун юз берган портлаш оқибатида етти киши жабрланди. Бу ҳақда CNN Turk телеканали хабар берди.
Телеканалнинг маълумотларига кўра, портлаш беш қавватли уй олдида маҳаллий вақт билан 22:30 да содир бўлган.
Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар ва полициячилар етиб келган ҳамда яшовчилар эвакуация қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, уйнинг ёнида тўхтаб турган мотоцикл портлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар