23:10 / 08.07.2017
5 604

G20 мамлакатлари терроризм, қашшоқлик, очлик билан курашади

G20 мамлакатлари терроризм, қашшоқлик, очлик билан курашади
G20 мамлакатлари жаҳон ҳамжамияти қаршисида турган замонавий чақириқларга қарши курашишга бел боғламоқда. Улар терроризм, қашшоқлик, очлик каби муаммоларга қарши курашиш ниятидалар, дейилади Ҳамбургда бўлиб ўтган G20 саммити натижаларига доир коммюникеда.

"Биз жаҳон ҳамжамияти қаршисида турган умумий муаммолар, хусусан, терроризм, инсонлар кўчиши, қашшоқлик, очлик, саломатликка таҳдид, иш ўринлари барпо қилиш муаммолари, иқлим ўзгаришлари, энергетика хавфсизлиги, тенгсизлик, шу жумладан гендер тенгсизлигига қарши курашиш ниятидамиз", — дейилади хабарда. Унда таъкидланишича, мазкур масалаларни ҳал этиш мустаҳкам ривожланиш ва барқарорлик асосидир.

Бундан ташқари, G20 мамлакатлари 2025 йилга келиб, барча фуқароларни рақамли алоқа билан таъминлаш каби илғор ғояни ҳаётга татбиқ этишни мақсад қилишган.

G20 давлатлари 2025 йилга келиб барча инсонларни рақамли алоқа билан таъминлашга интилар экан, эркин ахборот алмашинувини қўллаб-қувватлайди, дейилади коммюникеда.

Якуний ҳужжатда қайд этилишича, G20 мамлакатлари шахсий ҳаёт, маълумотларни муҳофаза қилиш ва интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳурмат қилган ҳолда эркин ахборот алмашинувини қўллаб-қувватлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » G20 мамлакатлари терроризм, қашшоқлик, очлик билан курашади