Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, Украинадаги инқироз украиналикларнинг сабри тугагунча давом этади. У Лебедин тоғ-кон бойитиш комбинати ишчилари билан мулоқотида шундай фикрларни билдирди.
Путин металлурглардан бирининг Украинадаги инқироз қанчалик узоқ давом этиши мумкинлиги ҳақида берган саволини риторик деб атаган. "Бизларнинг халқимиз сабрли", — деган президент, бу кўп жиҳатдан бир халқ вакиллари бўлган русларга ҳам, украинларга ҳам бирдек тегишли эканини қайд этди.
"Бу қанчалик узоқ давом этади? Билмайман. Бу у ерда истиқомат қилаётганларга боғлиқ. Улар бунга қанчалик чидай олишади?", — деган Путин. "Умид қиламанки, шу сафар ҳаммаси тугайди. Қонсиз, демократик жараёнлар ёрдамида бўлсин", — деб қўшимча қилган Россия раҳбари.
Давлат раҳбари, шунингдек. Москва ва Киевнинг иқтисодий алоқалари тикланишига умид қилишига эътибор қаратди.
Владимир Путин кончилар билан учрашувда АҚШ президенти Дональд Трамп билан мулоқот борасида ҳам фикрларини билдирди. Унинг айтишича, агар икки давлат раҳбарларининг мулоқоти "инсоний руҳда" кечса, унинг ижобий самара беришига умид қилиш мумкин, деган Россия президенти.
"Агар шундай мулоқот сиз айтгандек, инсоний мазмунида давом этса, у келгусида ҳам ривожланишига умид қилиш мумкин", — деган Путин.
"Билмадим, у бошқа суҳбатдошлари билан қандай, аммо бизда — мен ҳам у фикрларини изҳор қилаётганда, ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ғояларини билдирганида уни тингладим. Бироқ, унда одамлар билан ишлайдиган инсон учун жуда муҳим бўлган, лекин ҳар доим ҳам кузатилавермайдиган тинглаш, ўз вақтида муносабат билдириш, мулоқот қила олиш бор", — дея таъриф берган Путин америкалик ҳамкасби ҳақида.
"Биласизми… шундай одамлар борки, гапирасан, деворга гапиргандек бўласан. Улар эшитмагандек, ўз билганидан қолмайди", — дея давом этган Россия етакчиси. Трамп, эса, Путин фикрича, ундай одам эмас. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди