
Ирландиянинг Ryanair лоукостери йўловчиси Крейг Каллинан ўзи ўтирган самолётнинг ўта ваҳимали қўнишини видеога олишга муваффақ бўлди. Видео YouTube’да жойлаштирилди, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Лайнер Канар архипелагидаги Фуэртевентура оролидан Британиянинг Лидс-Брадфорд аэропортига учаётган эди. Қўниш чоғида йўловчилар кучли тўлғанишларни ҳис этди, улар у томондан бу томонга йиқилиб кета бошлади.
«Мен кўп йиллардан бери учаман, лекин биринчи марта самолёт сочилиб кетишидан қўрқдим», — тан олди йўловчи.
Айни пайтда Ryanair вакили 14 июль куни амалга оширилган қўниш одатий тартибда ўтганини, йўловчилар жонига ҳеч қандай таҳдид туғилганини билдирди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар