
АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла раҳбари Николас Мадуро 30 июль куни таъсис йиғилишини чақирса, “кучли ва тезкор иқтисодий ҳаракатлар”ни кўриш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Reutersга таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
“Венесуэла халқи кеча демократия, эркинлик ва қонун устуворлиги тарафдори эканини яна бир карра кўрсатди, бироқ уларнинг кучли ҳамда иродали хатти-ҳаракатига диктатор бўлишни орзу қилувчи ёмон етакчи эътибор бермаяпти”, - дея маълум қилди у.
Унинг сўзларига кўра, “Қўшма Штатлар Венесуэла вайроналарга айланиб бораётган вазиятни шунчаки кузатиб турмайди”.
“Агарда Мадуро режими 30 июль куни ўз таъсис йиғилишини чақирса, Қўшма Штатлар кучли ва тезкор иқтисодий ҳаракатларни кўради”, - дея маълум қилди у.
Аввалроқ Венесуэлада 7 млн киши Николас Мадурога қарши овоз бергани хабар қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар