15:41 / 19.07.2017
5 465

Хитой учувчисиз ҳарбий разведкачи дронини синовдан ўтказди

Хитой учувчисиз ҳарбий разведкачи дронини синовдан ўтказди
Хитой Caihong-5 (Цайхун-5, CH-5) ҳарбий разведкачи учувчисиз дронни муваффақиятли синовдан ўтказди ва уни ишлаб чиқаришни давом эттиришга тайёр. Жорий йилнинг 16 июль куни аппаратнинг ҳалқаро бозорга чиқарилиш тақдимоти ўтказилди.

Биринчи синов 14 июль куни Хебей провинцияси аэропортларидан бирида 20 дақиқа давом этди.

“Цайхун” сериясидаги учувчисиз дронларга халқаро бозорда талаб катта бўлиб, Хитой томонидан ишлаб чиқарилаётган учувчисиз учувчи аппаратларни (УУА) дунё бўйлаб 10 дан ортиқ давлатлар сотиб олган.

УУА “Цайхун” лойиҳаси бошқарувчиси Оу Жунминнинг таъкидлашича, аппаратни сотиб олиш учун яна бир қанча давлатлар қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, жангавор учувчисиз дроннинг прототипи илк марта 2015 йил август ойида синовдан ўтказилган. “Цайхун-5” нинг ўлчами олдингиларидан 2 марта катта ва ҳавода 60 соатгача уча олади. Аппарат композит материаллардан ташкил топган, қанотлари 21 м, учишдаги оғирлиги 3 тонна.

“Цайхун-5” узоқ масофали радиолокацион текширувларни олиб бориб, разведка топшириқларини амалга оширади. Мўлжалга ўрта ва кичик баландликлардан ҳужум уюштиришга қодир ҳисобланади.

Шунингдек, “Цайхун-5” мўлжалларни тўғри аниқлашда бошқаларидан ажралиши билан бирга у сув остидаги кемаларни ҳам аниқ нишонга олади. Дрондан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланса бўлади, масалан, унга камералар, радар, радиоузатгичлар ўрнатиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой учувчисиз ҳарбий разведкачи дронини синовдан ўтказди