08:10 / 20.07.2017
5 577

Россияда яшин урган троллейбус ҳайдовчиси 15 йўловчининг ҳаётини сақлаб қолди

Россияда яшин урган троллейбус ҳайдовчиси 15 йўловчининг ҳаётини сақлаб қолди
Россиянинг Ярославл шаҳрида яшин урган троллейбуснинг ҳайдовчиси — 25 ёшли Анна исмли қиз ёнғин олдини олишга муваффақ бўлди ва 15 йўловчига салондан чиқиб кетишда ёрдам берди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Воқеа 15 июль куни юз берган, аммо ҳодиса тафсилотлари энди маълум бўлди. Ярославл мерияси хабарига кўра, яшин контакт тармоғига келиб урган, кучланиш кескин ўзгариб, ҳайдовчи кабинаси ёниб кетган.

«Кабинада тутун пайдо бўлди. Оёғим билан тормоз педалини босдим. Эшикни очадиган тугмаларни эса фақат қўлим билан пайпаслаб топа олдим. Троллейбусни ўчирдим. Салонда ўт ўчиргични олишди. Шундан кейингина оёғимга нимадир бўлганини пайқадим», — деди ўша куни троллейбусни бошқарган Анна.

Натижада қизнинг оёғи қаттиқ куйди, ҳозирда у касаллик туфайли ишдан таътил олган. Йўловчилар орасида ҳеч кимга шикаст етмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда яшин урган троллейбус ҳайдовчиси 15 йўловчининг ҳаётини сақлаб қолди