10:08 / 20.07.2017
6 276

Олимлар чўл ҳавосидан сув ажратиб олишга қодир бўлган янги технологияни тақдим этди

Олимлар чўл ҳавосидан сув ажратиб олишга қодир бўлган янги технологияни тақдим этди
АҚШнинг Массачусетс технология институти (МИТ) олимлари Саудия Арабистонида асос солинган Abdul Latif Jameel компанияси кўмагида ҳаводан сув олишга қодир бўлган қурилмани яратди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Технологияни ишлаб чиққан олимлар — МИТ профессори Мирч Динк ва унинг ҳамкасби Эвелин Ванг сўзларига кўра, қурилмани дунёнинг энг қурғоқчил ҳудудларида қўллаш мумкин бўлади.

«Ишланма Шимолий Африка ёки қисман Хитой каби минтақаларда, ҳаво намлиги 30 фоиздан кам бўлган иқлим шароитларида ҳам яроқлидир», — деди Ванг.

Айни пайтда жамоа фақат миллилитрлаб сув ишлаб чиқарадиган қурилмани яратди, холос. Аммо ишлаб чиқувчилар келажакка оптимизм билан қараб, сув ишлаб чиқариш учун йирикроқ механизм яратишга умид қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар чўл ҳавосидан сув ажратиб олишга қодир бўлган янги технологияни тақдим этди