16:35 / 24.07.2017
8 054

Қўл-оёқсиз бодибилдингчи йигит ижтимоий тармоқларни забт этди (Видео)

Қўл-оёқсиз бодибилдингчи йигит ижтимоий тармоқларни забт этди (Видео)
21 ёшли, туғма бир қўли ва оёқлари бўлмаган бодибилдингчи йигит спорт залдаги 70 килограммли автомобиль покришкасини кўтаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Ник Сантонастассо жуда кам учрайдиган, туғма Ханхарт синдроми билан туғилган. Бу касаллик қўл-оёқларга салбий таъсир кўрсатади. Бундай ташхис билан туғилган болаларнинг 30 фоизигина яшаб кета олади. Аммо мазкур касаллик Никнинг спорт билан шуғулланишига ва бодибилдингчи бўлиб етишишига халақит қилмади. Ханхарт синдроми билан туғилган 12 нафар одамнинг 8 нафари ҳозирги кунда вафот этган.

Нашрнинг маълум қилишича, йигит анчадан бери жамоатчилик диққатини ўзига тортиб келмоқда. У илгарилари “юрувчи ўлик” услубидаги даҳшатли пранкиларда суратга тушган.

Бугунга келиб, умидсизликка тушмайдиган йигит бодибилдинг билан мунтазам равишда шуғулланмоқда. У одамларни қўрқитиб, турли видеороликларда суратга тушганлигини, энди эса фойдали иш билан шуғулланишни ният қилганлигини билдирди. Ник фитнес-модель бўлишни мақсад қилганлиги учун турли асосли машғулотларда қатнашмоқда. У жисмоний нуқсонларига қарамай, сираям кайфиятини туширмайди, тушкунликка тушмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қўл-оёқсиз бодибилдингчи йигит ижтимоий тармоқларни забт этди (Видео)