Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев собиқ президент Асқар Акаевни ҳеч қачон кечира олмаслигини маълум қилди. У журналистлар билан суҳбатда шу ҳақда айтиб ўтган.
Анъанавий матбуот анжуманида Алмазбек Атамбаевга собиқ давлат раҳбарларини кечиришни таклиф қилишган. Аммо давлат раҳбари қанча йил ўтсада, кечириб бўлмайдиган кишилар бўлишини айтиб ўтган.
«Собиқ президент Асқар Акаевни кечиришимни сўрашади. Аммо бундай одамларни қандай қилиб кечириш мумкин?! Бизда 100 тонна олтин бор эди, бу пулларга фильмларни молиялаштиришимиз, маданият ва санъатни тараққий эттиришимиз мумкин эди. Бизда нефть йўқ эди, газ йўқ эди, лекин олтинлар бор эди. У эса бу олтинларни еб тўймас қариндошларига топширди. Халқ оч қолганида қандай қилиб бундай қилиш мумкин? Биз «Кумтор»нинг 67 фоизига эга эдик, энди фақат 16 фоизлик улуш қолди. Шахсан мен Акаевни ҳеч қачон кечирмайман», — деган у .
Алмазбек Атамбаев собиқ раҳбарларнинг бошқа ишларини ҳам эслаган. Хусусан, гап Акаев ва Бакиев Жеруй олтин конларини (Талос водийси, Қирғизистон шимолида) бойликларини сотишга бўлган ҳаракати ҳақида кетган.
«Икки марта лицензияни 300 сомдан сотишган. Бакиевлар кейинчалик бунинг учун Березовскийнинг одамларидан яхшигина пул олишган. Биз эса якунда 100 миллион долларга сотдик. Бундай кишиларни қандай кечириш мумкин? Бу пуллар халқ учун керак эди. Қандай қилиб бундай ярамас кишиларни кечириш мумкин? Ҳеч қачон кечирмайман уларни! Балки мендан кейин келадиган кимдир кечирар, мен кечирмайман», —деган Алмазбек Атамбаев.
У шунингдек парламент Асқар Акаев ва Курманбек Бакиев даврида «Кумтор» ишига алоқадор бўлганларни мамлакатга қайтариб келишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қўлламаганини эслатиб ўтган.
«Қонун лойиҳасига кўра, улар қайтиб, ўзларини бу келишувларни имзолашга кимлар мажбурлаганини айтиб бериши ва тинчгина ишлашда давом этиши мумкин эди. Булар ёш ва ақлли йигитла эди, уларнинг тақдири Акаев ва Бакиев туфайли ўзгариб кетди. Парламент эса бу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламади. Улар ўз имкониятларидан фойдаланишди. Билмайман, парламентда тоза одам борми ўзи?…» — дея хафалик билан давом этган президент.
Президент Бакиевнинг кичик укаси Жаниш Бакиев ҳақида гапирган.
«Жаниш Бакиевни амнистия қилиш керакми? Бизда уни ушлаб, жазосини берадиган МОССАД даражасидаги разведка хизмати йўқлиги таассуфлидир. У 7 апрелга қадар ва ундан кейин ҳам қанчадан-қанча одамларни ўлдирди, қийнади, юз миллионлаб маблағларни ўғирлади!», деган Атамбаев.
У шунингдек, Қирғизистонда Максим Бакиевни жазолаш учун имкон бўлгани ҳақида гапирган.
«Мен барча сирларни ошкор эта олмайман. Аммо ўйлайманки, биз масалага ечим топамиз. Менимча у (М.Бакиев) ўша ерда ҳам (Буюк Британияда) жазоланишга муносиб, унинг жиноятлари жуда улкан», деган Атамбаев.
Қирғизистоннинг собиқ президентлари Акаев ва Бакиев мамлакатда рўй берган икки инқилоб, 2005 йил мартида ва 2010 йил апрелида рўй берган воқеалардан кейин мамлакатдан чиқиб кетган. Акаев айни вақтда оиласи билан Москвада истиқомат қилмоқда, Бакиев - Минскда. Беларусь бир неча марта Бишкекнинг собиқ президент ва унинг қариндошларини топшириш бўйича сўровларини рад этган, бу шахслар Қирғизистонда оғир жиноятларда айбланган ва уларга сиртдан умрбод қамоқ ҳукми чиқарилган. Бакиевнинг кичик ўғли Максим эса иқтисодий жиноятларда айбланади, аммо Буюк Британия Қирғизистоннинг уни топшириш бўйича талабларини рад қилиб келади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди