21:34 / 28.07.2017
12 437

Видео: Ичида одамлари бўлган, 11 йил давомида дарё қаърида ётган автомобиль олиб чиқилди

Видео: Ичида одамлари бўлган, 11 йил давомида дарё қаърида ётган автомобиль олиб чиқилди
Дарё тубини текширувдан ўтказаётган ғаввос даҳшатли воқеанинг гувоҳи бўлди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Ғаввос бу ҳақда полицияга хабар берди. Ичида инсон жасади бўлган, 11 йил илгари дарёга қулаган автомобиль Чебоксари шаҳрида, Волга дарёси қаъридан олиб чиқилди.

Автомашина салонидан 2006 йилнинг 7 декабрида бедарак йўқолган, деб ҳисобланган 25 ёшли йигит ва 21 ёшли қизнинг жасади топилди.
Дастлабки тахминларга кўра, автомобилнинг қўл тормози ишдан чиқиши оқибатида у қияликдан пастга, дарёга қулаган. Айни пайтда мутахассислар экспертиза ўтказиб, воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Видео: Ичида одамлари бўлган, 11 йил давомида дарё қаърида ётган автомобиль олиб чиқилди