Америка Давлат Департаменти Ўзбекистонни Қирғизистон билан урушишга ундаган, деб баёнот қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.
Қирғизистон президенти "Манас" Марказий иссиқлик йўли ёпилгач, Американинг Қирғизистонга нисбатан сиёсати қай тарзда ўзгарганига эътибор қаратган.
Демократлар даврида АҚШ Давлат департаменти юритган сиёсатга ҳеч қандай илиқлик ҳис қилмаганман, деб айтган Атамбаев.
Атамбаевнинг сўзларига кўра, Америка авиабазаси ёпилиши олдидан дунёнинг кўпгина етакчилари уни Эрон шу базага зарба бериши ва оқибатда қирғизистонликлар жабр кўриши мумкинлигидан огоҳлантиришган.
"Эсингиздами, раҳматли Ислом Абдуғаниевич 2014-йилда минтақада сув учун уруш рўй бериши мумкинлиги ҳақида гапирганди? Натижада ўша йилнинг сўнгида Ўзбекистон ҳар бири миллион долларлик 328 дона бронланган машиналарни олди. Ўшанда мен: "Сизлар демократия тарафдорлари экансизлар, нега у ҳолда бу машиналарни бизларга бермадингиз деган эдим", — деб ҳикоя қилган Атамбаев.
Америка демократиясининг нархи шу, деб қайд этган гапи охирида Қирғизистон президенти.
Манба: sputniknews-uz.com “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи