17:06 / 31.07.2017
6 099

Қозоғистон Шимолий Кореяга баёнот билан чиқди

Қозоғистон Шимолий Кореяга баёнот билан чиқди
Қозоғистон Корея Халқ Демократик Республикаси томонидан баллистик ракетанинг учирилишини қатъий қоралайди, Пхеньяннинг бу ҳаракатлари тинчликка таҳдиддир. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ баёнотида айтилади.

"Қозоғистон Республикаси Корея Халқ Демократик Республикаси томонидан 2017 йилнинг 28 июль куни баллистик ракета учирилганини қатъий қоралайди. Бундай ҳаракатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияларини қўпол тарзда бузади, Осиё минтақаси ва глобал миқёсда тинчликка таҳдид яратади ҳамда вазиятни беқарорлаштиради", - дейилади баёнотда.

Қозоғистон ТИВнинг фикрича, "КХДРнинг масъулиятсиз сиёсати ядро қуролини тарқатмаслик глобал жараёнига салбий таъсир кўрсатиб, сайёранинг ядро қуролисиз келажагини таъминлаш бўйича коллектив саъй-ҳаракатларга зиён етказади".

"КХДРни ядро амбицияларидан хавфсизлик ва ўз халқи ривожи, шунингдек, бутун инсониятнинг манфаати учун воз кечишга қатъий чақирамиз", - дея таъкидланади ҳужжатда.

Қозоғистон ташқи сиёсат идорасининг фикрича, КХДРнинг ракета ва ядро дастури таҳдиди барча манфаатдор томонларга музокара жараёнини тезда тиклаш орқали мос ечимни қидиришга ундайди.

Аввалроқ америкалик генерал АҚШ ва иттифоқчилар КХДРга қарши куч қўллашга тайёр экани ҳақида маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон Шимолий Кореяга баёнот билан чиқди