Мисрда ушланган олти нафар қозоғистонлик талабалар билан боғлиқ вазиятда айни дамда ўзгаришлар йўқ. Бу ҳақда Остонада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Ануар Жайнақов маълум қилди.
Унинг айтишича, Миср ҳозирча Қозоғистонга ушланганлар билан боғлиқ вазият ва уларнинг нима сабабдан ушлангани ҳақида ахборот бермаган.
Шу муносабат билан Қозоғистон ТИВ Миср ТИВга норозилик нотасини юборди ва бу каби нотани Мисрнинг Қозоғистондаги Муваққат ишлар вакилига ҳам топширди, деди Жайнақов ҳукумат мажлиси танаффуси вақтида журналистларга берган интервьюсида.
Унинг айтишича, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва Миср ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар “самара бермади”, бироқ Қозоғистон томони Қозоғистон фуқароларининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият юзасидан тушунтириш берилишини ва ҳибсга олинганларнинг олдига кириш имконияти яратилишини талаб қилмоқда.
«Қоҳирада Қозоғистоннинг олти нафар фуқароси йўқолиб қолганидан бери 12 кун ўтди. Бизда бўлган ишончли маълумотларга кўра, 20 июль оқшомида улар Миср махсус хизмати ходимлари томонидан ушланган. Шундан бери биз Миср томонидан ушланганлар билан боғлиқ вазият ҳақида расмий маълумот олганимиз йўқ”, — деди Жайнақов.
Миср хавфсизлик идоралари томонидан олти нафар қозоғистонлик талабанинг ҳибсга олиниши 25 июлда маълум бўлди. Уларнинг икки нафари тил ўрганиш курсларида ўқиш мақсадида 11 июль куни Қоҳирага келган ва бошқалар билан бирга битта уйда истиқомат қилиб келишаётган эди. 20 июль кундан бошлаб улар қариндошлари билан алоқага чиқишни тўхтатишди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»