
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов мамлакат қуролли кучларининг генералларига ўқ отиш ва пичоқ ирғитиш машқларини шахсан ўзи намойиш этди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Ашхобод яқинидаги бўлиб ўтган ҳарбий машқларда Президентнинг мазкур ҳаракатни амалга оширгани акс этган видео “Туркманистон хроникаси” нашрига жойлаштирилди.
Видеода Бердимуҳаммедовнинг полигонга жипда келгани, кейин автомат ва тўппончадан ўқ отгани, пичоқ ирғитгани акс этган. Мазкур воқеани томоша қилган юқори мансабли зобитлар президентни чапак чалиб олқишлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг