23:04 / 03.08.2017
6 197

Трамп Россия билан алоқаларнинг ёмонлашувида кимни айблайди?

Трамп Россия билан алоқаларнинг ёмонлашувида кимни айблайди?
АҚШ Конгресси томонидан 22 июль куни Украинадаги вазиятни ўнглаш мақсадида Россия Федерациясига қарши янги санкциялар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида маълумот берган эдик.

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар совуқ уруш давридан буён бу қадар қуйи даражага тушмагани ва алоқаларнинг ёмонлашувида Конгреснинг айбдор эканини билдирди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Бу ҳақда президент Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Трамп томонидан имзоланган Россияга қарши санкциялар қўллаш тўғрисидаги қонун Конгресс ваколатларини кенгайтиради ҳамда санкцияларни бекор қилиш бўйича АҚШ президенти ваколатларини чеклайди.

Қонунда АҚШ Конституциясига зид келувчи бандлар борлиги, бу эса президентнинг конституциявий ваколатларининг чекланишига сабаб бўлаётганлигини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Россия билан алоқаларнинг ёмонлашувида кимни айблайди?