АҚШ осмони узра ўз аксини "чизган" Boeing 787 Dreamliner йўловчи самолётининг бу парвозидан мақсад Rolls Royce компаниясининг янги двигателини синовдан ўтказиш бўлган, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
3 августда Boeing компанияси Boeing 787 Dreamliner шаклини қайтарувчи йўналиш бўйича бу моделдаги самолёт парвозини ташкиллаштирди.
Маълум қилинишича, синов парвози Boeing ва Rolls Royce компанияларига "регуляторларга самолёт бир двигателда хавфсиз узоқ масофага парвозларни амалга ошира олишини исботлаш"га ижозат берди. Парвознинг умумий давомийлиги 18 соатни ташкил қилган.
Boeing’нинг расмий сайтида айтилишича, самолёт йўналиши 22 штат орқали ўтган. "787 Dreamliner модели ташувчиларга кўпроқ узоқ масофаларга мўлжалланган рейсларни амалга оширишга имкон бериш учун яратилган", деб айтилган хабарда.
Boeing 787 Dreamliner — кенг фюзеляжли, икки двигателли йўловчи самолёти бўлиб, Boeing Commercial Airplanes компанияси томондан яратилган. У 250-300 йўловчини ташишга мўлжалланган. Компанияда таъкидланишича, Dreamliner аввалги моделлардан тежамкорроқдир.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи