
Панама ҳукумати Венесуэла олий судининг икки судьясига сиёсий бошпана тақдим этди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Бошпана тақдим этилган судьяларнинг исм-шарифлари — судья Густаво Сосе Исагирр ва судья ўринбосари Мануэль Антонио Эспиноса.
Айни пайтда икки судья ҳам Панаманинг Каракасдаги элчихонаси ҳудудидадир.
Яна олти киши, шу жумладан, беш нафар Олий суд судьяси Чили элчихонасида яширинмоқда.
Венесуэла ҳукумати парламент томонидан сайланган 13 судья ва 20 судья ўринбосарига қарши сиёсий қатағонлар олиб бормоқда, негаки улар маъмуриятнинг конституцион кенгаш чақириш борасидаги режаларига тўсқинлик қилиши мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.