
Таиланднинг экологик марказида яшовчи бу яшил тошбақа дунёда йўқолиб бораётган ноёб денгиз тошбақаси турига киради, деб хабар берди Darakchi нашри.
Одамлар сўнгги пайтларда тошбақанинг зўрға ҳаракатланаётганига, сузаётганлигига эътибор қаратишди. Маълум бўлишича, сўнгги йиллар мобайнида тошбақа сайёҳлар сувга ташлаган тангаларни ютиш билан машғул бўлган. Тошбақанинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилган ветеринарлар етти соатлик операция ўтказиб, унинг ошқозонидан 915 та танга ва бошқа предметларни чиқариб олишди.
Бу воқеадан кейин тошбақага “ақчадон” (“копилка”) деган лақаб қўйилди. Аксарият сайёҳлар анъанага кўра, турли орзу-ниятлар билан сувга танга ташлашади. Минг афсуски, мазкур анъана тошбақанинг умрини қисқартирди, агар у денгизда яшаганда, яна юз йил умр кўриши мумкин эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар