22:06 / 09.08.2017
8 367

Энг улкан динозавр суяклари топилди

Энг улкан динозавр суяклари топилди
Олимлар Ер юзида яшаган, шу пайтгача фанга маълум бўлган динозаврнинг энг каттасини топишга муваффақ бўлди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Аргентинанинг палеонтология Музейи тадқиқотчиси Эгидио Феруглио фанга маълум бўлган динозаврнинг энг каттасини топди. Patagotitan mayorum, деб аталувчи улкан судралувчининг узунлиги 35 метрни, баландлиги 6 метрни ташкил қилиб, унинг оғирлиги 61 тонна бўлган. Динозаврнинг ҳажми учта автобусга тенгдир.

Patagotitan mayorum динозаврининг тошга айланган умуртқа ва қовурға суяклари Аргентинанинг Патагония карьеридан 2013 йилда топилганига қарамай, у энди идентификация қилинди.

Тадқиқотчилар мазкур суяклар ёш динозаврга тегишли бўлган, ёши катта динозаврлар бундан ҳам катта бўлганлигини тахмин қилишмоқда. Patagotitan mayorum’лар улкан динозаврлар гуруҳига мансуб бўлиб, улар эрамиздан 100 миллион йил илгари яшаган. Динозаврларнинг танаси катта бўлганига қарамай, улар фақат ўсимликлар билан озиқланишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энг улкан динозавр суяклари топилди